Асосий мазмунга ўтиш

Европа Лигаси ҳафта футболчиси маълум

Makhmudov Jamshidbek
Изоҳлар: 0

Футболчи жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

24 ёшли англиялик футболчи "Омония"га қарши ўйинда иккита гол уриб, бир голли узатмани амалга ошириб, "Манчестер Юнайтед"нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. 

Соврин учун “Монако” ҳужумчиси Виссам Бен Йеддер, “Црвена Звезда” ярим ҳимоячиси Гелор Канга, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд ва ПСВ футболчиси Коди Гакпо каби футболчилар ҳам кураш олиб борди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ