Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Копенгаген": Матнли трансляция
- 120'

Учрашув якунланди. Уни сизлар билан матнли тарзда Жавоҳир Азимов кузатиб борди.
- 120'

Жамоасига пенальти ишлаб берган Марсьяль захирага олинди. МакТоминай ўйинни якунлаб қўяди.
- 120'

Қизиқарли учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 119'
Стандарт вазиятни комбинацион амалга оширган "Копенгаген" футболчиларидан МЮ вакиллари тўпни олиб қўйди. Хавфли қарши ҳужумга югурган Лингардга тезлик етишмади.
- 118'
Матични чиройли тарзда алдаб ўтган Викни сербиялик футболчининг ўзи йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.
- 116'

Ҳозиргина ўйинга қўшилган Викнинг зарбасини бироз аввал майдонга тушган Линделёф зарарсизлантирди.
- 115'
Данияликлар сўнгги дақиқаларда бор кучини тўплаб, олдинга ўтмоқда. Ҳозирча, фойдасиз.
- 113'

Сулбшердан ҳам юриш: Жесси Лингард қолган вақт давомида Рэшфорд ўрнида ҳаракат қилади.
- 111'

"Копенгаген" сафидаги энг фаол ўйинчилардан бири майдондан олигди: Фальк майдонни тарк этди. Унинг ўрнига 17 ёшли Вильям Вик майдонга ташланди.
- 109'
Устунликни яна бир голга ошириш мақсадида манкунияликлар ҳужумга ўтяпти.
- 107'
Вазият жиддийлигини чуқур ҳис қилган ҳолда, Сольбаккен шогирдлари ҳужумларни тўхтатмаяпти.
- 106'

Сўнгги бўлим бошланди!
- 105'

Кичик танаффус!
- 105'

Йоханссондан яна бир супер ҳаракат: Матанинг чамаси 10 метрдан берган зарбасини даниялик кипер оёқлари билан бартараф этди.
- 105'

Зека ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 105'

Жароҳат олган Стаге ўз ўрнини Роберт Мудражияга бўшатиб берди. Шунингдек, Варела ўрнига Карло Бартолец туширилди.
- 105'

Биринчи экстра таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 105'

Стаге жароҳат олиб, майдонда ётибди.
- 103'
Матанинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.
- 101'
Рақибини алдай олмаган Винд унга нисбатан қўполлик ишлатди.
- 100'

Рэшфорд рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 98'
Яна бир бор 3 рақибини алдаб, марказдан ёриб кирган Марсьяль жамоадоши Хуан Матани тўп билан таъминлади. Испаниялик футболчининг зарбасини ҳимоячилар бартараф этди.
- 95'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Тўп олдига яқинлашган Бруну Фернандеш дарвозани аниқ нишонга олди.
- 94'

Охирги дақиқаларда фаоллиги билан ажралиб турган Марсьялни жарима майдончаси ичида Бьеллан қўллари билан ушлаб қолди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
- 93'

Марсьялнинг яна бир аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 92'

Марказдан ёриб кирган Марсьяльнинг зарбасини Йоханссон зарарсизлантирди.
- 91'

"Манчестер Юнайтед"нинг Европа Лигасидаги энг яхши тўпурари Гринвуд ўрнига, энг яхши ассистенти Мата туширилди.
- 91'

Қўшимча бўлимларнинг биринчиси бошланди.
- 90'

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Олдинда экстра таймлар!
- 90'
Фальк техник ҳаракатлари билан МЮ ҳимоячиларини асабларини синаб кўрмоқда. Ортда қолган вақт мобайнида даниялликларнинг энг фаол футболчиси айнан Фальк.
- 90'
3 нафар рақибини алдаб ўтган Марсьяль зарба беришда кечикди. Ўта ҳавфли ҳужум бартараф этилди.
- 90'

Тюрпен ўйинга 3 дақиқа қўшиб берди.
- 89'
Уан-Биссака "Копенгаген" жарима майдончаси ичида рақибларини топа олмади.
- 87'
Жарима майдончаси яқинидан кучли зарба берган Брунунинг уриниши рақиб футболчилари томонидан қайтарилди.
- 85'

Бурчак тўпини ижро этган Бруну Фернандешнинг бу сафарги уриниши ҳам бесамар якунланди.
- 84'

Йоханссондан супер сейв! Марсьялнинг узоқ бурчакка айлантириб йўллаган зарбасини даниялик кипер қайтарди.
- 83'
Узоқ масофадан Рэшфорд зарба берди: ноаниқ.
- 81'
Вареланинг ўнг қанотдан ёриб кириши натижасида Уильямс у билан тўқнашиб кетди. Тюрпен ишонч билан пенальти йўқлигини таъкидлади.
- 79'
Ўйин давомида МЮ қанот ҳимоячилари суст ҳаракат қилмоқда. Ҳужумлар, асосан, марказдан уюштириляпти.
- 77'

Истиқболли ҳужумни қўполлик билан тўхтатиб қолган Стаге огоҳлантирилди.
- 76'

Захирадан ўйинга қўшилган Миккель Кауфман ҳам сариқ карточка олди.
- 75'
Маркус ўйинни давом эттира олади. У ўрнидан турди.
- 74'

Оёғига зарба қабул қилиб олган Рэшфорд майдонда ётибди.
- 72'
"Копенгаген" футболчилари фаоллашмоқда.
- 70'

Клеман Тюрпен жамоаларга салқинланиб олишлари учун имконият берди.
- 70'

Сульшер ҳам икки шогирдини захирага олди: Эрик Байи ва Фред майдонни тарк этишди, энди уларнинг ўрнида Виктор Линделёф ҳамда Матич ҳаракат қилади.
- 68'

Йоханссондан дабл сейв. Бруну ҳамда Погбанинг ҳавфли зарбаларини данияликлар посбони бартараф этди.
- 65'
Фальк рақиб ҳимоячиларидан менсимай ўтиб кетган ҳолда, марказга пас оширди. Аммо жамоадошлари ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.
- 64'

Қарши ҳужумга қочиб кетаётган рақибига қўллари билан зарба берган Эрик Байи огоҳлантирилди.
- 63'
Бруну Фернандешнинг узоқ масофадан йўллаган супер зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
- 61'

Магуайр Кауфманни қўллари билан тўхтатиб қолганлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 58'

Сольбаккен иккиталик ўзгаришни амалга оширди: Мохаммед Дарами ҳамда Пеп Бил ўрнига Миккель Кауфманн билан Браян Овьедо туширилди.
- 57'

Бу сафар ҳам гол муаллифи офсайдда қолиб кетганлиги ойдинлашди.
- 57'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Гринвуднинг зарбаси устунга тегиб, Рэшфорд оёқларига келиб тушди. Маркус бўш қолган дарвозани ишғол этди.
- 55'

Фреднинг ўнг оёқда берган зарбасини Йоханссон ушлаб олди.
- 53'

"Копенгаген" форварди Винд билан тўқнашиб кетган Уильямс оёғини жароҳатлаб олган кўринади. Бироқ ўрнидан туриб, баҳсни давом эттирмоқда.
- 51'
"Манчестер Юнайтед" вакиллари иккинчи 45 дақиқаликда ҳам фаолликни ушлаб турибди.
- 49'
Ўз қанотида Маркус Рэшфорд 2 рақибини чалғитиб, марказга узатма амалга оширди. Погбанинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 47'
Байи рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 46'

Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'

Танаффус!
- 45'
Тайм охирини Сульшер шогирдлари ҳужумда ўтказишмоқда.
- 45'

Гринвуд тўп оширилганда воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетганлигини ВАР бош ҳакамга маълум қилди.
- 45'

Тюрпен компенсация сифатида 4 дақиқа қўшиб берди.
- 45'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Решфорднинг заргарона узатмаси туфайли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Гринвуд дарвозани ишғол қилди.
- 44'
Уан-Биссаканинг марказга оширган тўпига Марсьяль мослаша олмади. Оқибатда, вазият бой берилди.
- 43'
Марсьяль рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам вазиятни пенальти учун етарли эмас, деб баҳолади.
- 41'
Манчестерликлар қанотлар бўйлаб тез-тез узатмаларни амалга оширишяпти.
- 39'
Биринчи бўлим якунланиб бормоқда, жамоалар ҳали дарвозаларга голга тортадиган зарба бера олмади.
- 37'

Зарба позициясига чиқиб борган Дарами ҳавфли зарба берди. Тўп Байига тегиб, майдонни тарк этди.
- 36'
Яна бир бор ноаниқ узатма: Бруну Фернандешнинг узатмасига Рэшфорд етиб бора олмади.
- 35'
Майдон марказида Сульшер шогирдлари тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.
- 32'
Брунунинг моҳирона пасидан сўнг жарима майдончасига кирган Уильямс бош ҳудудда турган Гринвудга тўп оширди. Мэйсон зарбагача етиб бора олмади.
- 30'
Рэшфорднинг қулай узатмасига Марсьяль ета олмади.
- 28'
Жарима тўпини ижро этган Бруну Фернандешнинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
- 27'
Жарима майдончасига яқин ҳудудда Марсьялга нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 24'

Тюрпен жамоаларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди. Кулинг брек.
- 23'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Дарами ўз техникаси қурбонига айланди. Финт муваффақиятсиз чиқди.
- 21'

Марсьяль ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 20'

МЮ футболчилари стандарт вазиятни комбинацион тарзда ижро этди.
- 17'
"Қизил иблислар" ҳимоясида саросимали вазият. Дарами Эрик Байини чалғитиб, зарба берди. Тўп йўлига Магуайр тўғаноқ бўлди.
- 14'

Сон пайларини чўзиб олган "Копенгаген" етакчиси Бойлесен майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрни Бенгтссон билан тўлдирилди.
- 13'

Фалькнинг берган кучли зарбаси Уан-Биссаканинг юзига тегди. Ангиялик ҳимоячига ёрдам кўрсатилмоқда.
- 12'
Қанотдан етказиб берилган тўпга Дарами кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 11'
"Копенгаген" футболчилари МЮ жарима майдончааси олдида ўзаро пас алмашмоқда.
- 9'
Гринвуд қулай позициядан зарба йўллай олмади.
- 8'
Узоқ масофадан зарба берган Рэшфорднинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.
- 7'
МЮ сардори рақиб жарима майдончасида қоида бузди.
- 5'
Брэндон Уильямс Рэшфордга ноаниқ пас берди. Натижада, ҳужум барбод бўлди.
- 3'

Бруну Фернандешнинг узатмасини рақиб футболчилари қайтариб юборди.
- 2'
Ўйин бошида данияликлар чап қанотдан ҳужумга ўтди. Байи ҳавфни бартараф этди.
- 1'

Бош ҳакам Клеман Тюрпен учрашувни бошлаб берди.
- 0'
Европа Лигаси мадҳияси остида жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
Фикрлар