Европа Лигаси. Қуръа. "Барселона", МЮ, "Ювентус" ва "Рома" бугун ўз рақибларини билиб олади

Бироз аввал Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Энди эса Тошкент вақти билан соат 17:00да Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Биринчи саватчада Европа лигаси гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар бўлса, иккинчи саватчадан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган клублар бўлади. 

Бирични саватча: ПСВ, "Ренн", "Рома", "Унион", "Манчестер Юнайтед", "Монако", "Нант", "Мидтьюлланн".

Иккинчи саватча: "Аякс", "Байер", "Барселона", "Зальцбург", "Севилья", "Спортинг", "Шахтёр", "Ювентус".

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтликлар ғолиблари Европа Лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган клублар билан тўқнаш келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!