
Европа лигаси. "Рома" - "Бетис" ўйини олдидан тахминий таркиблар билан танишинг (фото)
Бугун Европа лигасида 3-тур ўйинлари старт олади.
Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби ўз уйида Испаниянинг "Бетис" жамоаси билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Ушбу баҳс олдидан машҳур "WhoScored" нашри тахминий таркибларни маълум қилди. Унга кўра, "бўрилар"нинг умидли вакили Шомуродов бу ўйинда ҳам захирада қолдирилади.
Комментарии