Европа лигаси. "Рома" иккита пенальтидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонди

Европа Лигаси 6-тури доирасидаги "Рома" - "Лудогорец" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда римликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Майдон эгаларининг голларига Лоренцо Пеллегрини (дубль) ва Николо Заньоло муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона тўпи Рик номига ёзилди. 

Ушбу ғалабадан кейин Жозе Моуриньо шогирдлари 10 очко билан гуруҳ масаласини ҳал қилган бўлса, "Лудогорец" 7 очко тўплаган ҳолда гуруҳда 3-ўринни қўлга киритди ва Конференциялар лигасига тушиб кетди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов ушбу баҳсда захирада қолдирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!