Европа Лигаси. Ярим финал жуфтликлари маълум

УЕФА Европа Лигаси чорак финал учрашувлари ўз якунига етди. Бугунги кун дастурига киритилган "Вулверхэмптон" - "Севилья" ҳамда "Шахтёр" - "Базель" ўйинлари бўлиб ўтди. Сўнгги икки ярим финал йўлланмасини "Севилья" ва Шахтёр" жамоалари қўлга киритди.

Энди "Шахтёр" 16 августдан 17 августга ўтар кечаси "Интер" билан финал йўлида кураш олиб боради. Бир кун ўтиб, "Манчестер Юнайтед" - "Севилья" беллашуви ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигасининг чорак финалидан эътиборан барча учрашувлар Германияда давом эттирилмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар