Европа лигасида ҳафта футболчиси ким бўлади?

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра ушбу номга Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед"), Мунир Эль-Хаддади ("Севилья"), Эстебан Гранеро ("Эспаньол") ва Энцо Кривеллилар ("Истанбул") ўзаро кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!