Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси ким бўлади?

УЕФА расмий сайтида Европа лигасининг ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, рўйхатдан Леон Бэйли ("Байер"), Жовани Ло Чельсо ("Тоттенхэм"), Максимилиан Байер ("Хоффенхайм") ва Али Соу (ЦСКА София) номзодлари жой олган.

Бэйли ва Соу кечаги ўйинларда дубль қайд этган бўлса, Ло Чельсо "Антверпен"га қарша баҳсда гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!