Европа лигасида икки рус жамоаси ўзаро ўйнайди
Ads

Баскетбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Европа лигасининг гуруҳ баҳсларида 5-тур ўйинлари ўтказилади.

«А» гуруҳида Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси Полшанинг «Пулковице» клубига қарши куч синашадиган бўлса, Венгрияда «Шопрон» ва «Касторс Брен»(Белгия) учрашуви ўтказилади. Шунингдек, «Уск прага» (Чехия) – «Вилнев Дъаск» (Франция), «Бурж» (Франция) – «Динамо» (Россия) клублари ўзаро рақобатлашади.

«В» гуруҳидаги энг қизиқарли учрашувлардан бири Россиянинг Надежда ҳамда «УГМК» ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳда «Якин Догу»(Туркия) – «Висла» (Полша), «Фенербахче» (Туркия) – «Авенида» (Испания) жамоалари баҳслашади.

Sports.uz