Европа лигасининг ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Хабарингиз бор кеча Европа лигасида 1/8 финал босқичидан ўрин олган дастлабки беллашувлар бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Унга кўра Самуэле Кампо ("Базель"), Маркос Антонио ("Шахтёр"), Одион Игало ("Манчестер Юнайтед") ва Чарлес Арангислар ("Байер") ушбу соврин даъвогарлик қилишмоқда.

Айтиш керакки, Кампо “Айнтрахт”га (3:0) қарши ўйинда, Игало эса ЛАСКга қарши баҳсда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Антонио ва Арангислар эса мос равишда "Вольфсбург" (2:1) ва "Рейнджерс"га (3:1) қарши ўйинларда жамоаларининг ғалаба голларига муаллифлик қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!