Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Европа лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, 25 ёшли португалиялик футболчи ПСВга (4:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу номга шунингдек “Айнтрахт” ярим ҳимоячиси Даити Камада, “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Рауль Хименес ва “Порту” ҳужумчиси Венсан Абубакарлар ҳам даъвогарлик қилишган эди.
Фикрлар