Европада биттагина: Мбаппега “даҳшатли” маош таклиф қилинди
“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Килиан Мбаппени ушлаб қолиш учун амалий ҳаракатларни бошлади.
AS нашри тарқатган маълумотга кўра, парижликлар 25 ёшли форвадни ўз сафида олиб қолиш учун йилига 100 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
Мбаппега даъвогарлик қилаётган “Реал” франциялик форвардга ҳар мавсум учун 30 миллион евро тўланишини кафолатлаган. Парижликлар уч баравар кўпроқ маблағ ваъда қиляпти. Европада ҳали бирор футболчига бу қадар катта мояна берилмаган.
Мадридликлар Мбаппе ва бошқа футболчилар маоши ўртасида катта фарқ бўлишига йўл қўймоқчи эмас. Парижликлар эса, катта лойиҳани айнан Килиан атрофида амалга оширмоқчи ва асосий фигурани ушлаб қолиш учун ҳеч қандай харажатдан қочмайди.
Фикрлар