Европада ҳамон Мессидан зўри йўқ экан!

“Барселона” сардори Лионель Месси Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Реал Сосьедад” дарвозасига иккита гол уриб, жамоадошига битта голли пас оширди.

Бу кўрсаткич орқали аргентиналик юлдуз Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги энг фойдали ўйинчига айланди. Лео 2021 йилдаги ўйинларда 16 та гол ва 7 голли пас билан “гол-пас” тизимида 23 очко билан биринчи ўринга кўтарилди.

Таъкидлаш жоизки, “Реал Сосьедад”га қарши ўтказилган баҳсда Лионель Месси “барселона” учун энг кўп расмий учрашув ўтказган футболчига айланганди. Моҳир тўпурар каталонияликлар таркибида 768-ўйинида майдонга тушди ва бу баҳсларда 663 та гол уриб, жамоадошларига 264 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!