Европада ҳеч қайси жамоа “Манчестер Сити”чалик шарманда бўлмаган

  • 27 ноябрь, 2024, 11:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида ҳали мусобақа тарихида кузатилмаган воқеа юз берди.

“Манчестер Сити” ўз майдонида “Фейеноорд” жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 44-дақиқасида Эрлинг Холанд пенальтидан ҳисобни очди. Танаффусдан кейин бир неча дақиқа ичида Илкай Гюндоған ва Холанд биттадан гол урди.

Беллашувда уч тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олган Хосеп Гвардиола шогирдлари кутилмаганда ғалабани қўлдан чиқарди. Нидерландия клуби футболчилари ўйиннинг якуний қисмида ҳисобни тенглаштиришга улгурди – 3:3.

Opta Sport статистика марказининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси тарихида 75-дақиқагача уч тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқарган биринчи жамоага айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!