Европадаги энг зўр футболчи бизда ўйнаяпти!
“Вест Хэм” бош мураббийи Дэвид Мойес жамоаси етакчиси Деклан Райсни ўз позицияси бўйича Европада энг зўр ўйинчи эканини таъкидламоқда.
Тажрибали мураббий, 22 ёшли шогирдини бирорта футболчига алмаштирмаслигини айтмоқда.
- Ундан зўр ярим ҳимоячини топиш жуда қийин. Декланнинг ўйинини синчиклаб таҳлил қилган одам эҳтимол “У пас оширишда янада аниқроқ ўйнаши керак”, дер. Унга Френки де Йонг ёки Жоржиньони ўрнак қилиб кўрсатишингиз ҳам мумкин.
Бироқ, унинг ўйинини бошқа томонларига қарасак, мен билан ўйинчилар орасида ҳеч кимга имконият бермайди. Мен унинг тўпни қабул қилиб олиш ва майдон бўйлаб ҳаракатланишдаги маҳоратини назарда тутяпман. Деклан ўхшаган бошқа ярим ҳимоячини кўрмаганман. Райс кўпқиррали футболчи. У янада кучайишга қодир, - деди Дэвид Мойес.
Деклан Райсга Англиянинг ўзидан деярли барча гранд клублар харидор бўлмоқда. “Вест Хэм” ўз етакчиси учун 100 миллион фунт талаб қилаётгани унинг бошқа жамоага ўтишига тўсиқ бўлиб турибди.
Фикрлар