Европалик теннисчи Сабинанинг ғалабасини тан олди
Ads
Бирлашган Араб Амирликларида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро мусобақада иштирок этаётган яна бир теннисчимиз - Сабина Шарипова ҳам турнирни ғалаба билан бошлади.
 
Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг биринчи даврасида Сабина Шарипова хорватиялик Яна Фетт билан рақобалашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳс икки соатга яқин давом этди.
 
Учрашувда ҳужумкор ўйин кўрсатган Сабина рақибасидан 7:5, 6:3 ҳисобида устун келди ва иккинчи даврага ўтди.