Европанинг икки мамлакатида чемпионат ўйинлари қолдирилди
Коронавирус туфайли Дания ва Ирландиянинг юқори ва қуйи лига ўйинлари қолдирилди.
Дания лига ассоциацияси раҳбари ҳамда Ирландия бош вазири ушбу қарорга келди. Ҳар икки мамлакатда ҳам яқин 2 ҳафта ичида ҳеч қандай учрашувлар бўлиб ўтмайди.
Маълумот учун, Данияда охирги 1 сутка ичида коронавирусни юқтириб олганларнинг сони тахминан 100 тачани ташкил этмоқда. Мамлакатда умумий 615 киши касалланган. 11 март куни Дания ҳукумати вирус тарқалишининг олдини олиш учун карантин чораларини кучайтирди. 14 кун давомида мамлакатдаги барча мактаб ва университетлар ёпилади, 100 дан ортиқ кишининг оммавий тадбирлари бекор қилинади.
Айни пайтда Ирландияда 43 кишида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди, бир киши вафот этди.
Ирландиядаги барча мактаблар, коллежлар ва муассасалар 29 мартгача ёпилди. Юздан ортиқ одам иштирок этадиган ва очиқ ҳавода 500 дан ортиқ одам иштирок этадиган ҳар қандай тадбирлар ҳам бекор қилинади.
Фикрлар