
Европанинг “тилла боласи” ким?
Европада 21 ёшгача бўлган футболчиларга бериладиган “Golden Boy-2020” совринига номзод 10 нафар футболчининг рўйхати эълон қилинди.
Мутахассислар совринга асосий даъвогарлар сифатида “Боруссия” форварди Эрлинг Холанд, ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо, “Барселона” футболчиси Ансу Фати, “Челси” вакили Каллум Хадсон-Одои ва “Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг имкониятларини юқори баҳоламоқда.
2019 йилги соврин португалиялик ҳужумчи Жоау Феликсга насиб этган. Бу футболчи шу йилнинг ўзида 126 миллион евро эвазига “Бенфика”дан “Атлетико”га кўчиб ўтган.
Бу йилги ғолиб номи ҳам етакчи спорт нашрлари журналистларининг овозига кўра аниқланади. 15 октябрь куни ҳозирги рўйхатдагилардан энг кучли 20 тасининг номи эълон қилинади ва улар орасидан энг яхши ёш футболчига овоз берилади.
Фикрлар