Европанинг ТОП-7 лигасида 2024 йил футболчи харид қилмаган ягона клуб нома маълум
Ҳозирда "Ливерпуль" 2024 йил қишги ва ёзги трансферлар ойнасида бирорта ҳам футболчи харид қилмади.
Бу кўрсаткич билан "Мерсисайдликлар" 132 та жамоани ўз ичига олган Европанинг кучли еттилик чемпионатларидаги ягона клуб ҳисобланади.
Инглиз клуби ўзининг сўнгги харидларини 2023 йилнинг ёзида амалга оширган. Ўшанда ярим ҳимоячилар Доминик Собослаи, Алексис Мак Аллистер, Райан Гуавенберх ва Ватару Эндо жамоага қўшилган эди..
Маълумот учун АПЛнинг ўтган мавсумини "Ливерпуль" 82 очко жамғариб, учинчи ўрин билан якунлади.
Фикрлар