Европанинг яна бир клуби россиялик хўжайинидан айрилди

Россиялик тадбиркор Валерий Ойф Нидерландиянинг “Витесс” клубини сотганини эълон қилди.

“Витесс” билан хайрлашиш мен учун жуда оғриқли, аммо ҳозирги вазиятда клуб, ходимлар, мухлислар, ҳомийлар ва бошқа томонлар манфаатларини кўзлаб, бу қийин қарорни қабул қиляпман. “Витесс” менинг қалбимда”, - деди Ойф клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Ойф 2016 йилдан буён клуб кузатув кенгашида фаолият олиб бораётган эди. 2018 йилда эса у “Витесс”нинг 99% улушини сотиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!