Европанинг яна бир кучли чемпионати қачон тикланиши эълон қилинди

Португалия чемпионати учрашувлари 4 июндан бошлаб давом эттирилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ўйинлар мухлисларси ва барча эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда ўтказилади. Тўплар, дарвозалар, бурчак байроқчалари ва умуман ўйин давомида фойдаланадиган барча буюмлар коронавирусга қарши дезинфекция қилинади.

Ўтган 24 турдан сўнг 60 очко тўплаган “Порту” мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Чемпионат якунланишига эса яна 10 та тур бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)