Эй “Барса”, Левандовскига кўз тиккунча, қарзни тўламайсанми?

“Бавария” фахрий президенти Ули Хённес “Барселона” мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовскига қизиқаётганидан ҳайратга тушганини яширмади.

- “Барселона” Роберт Левандовскини олаётгани ҳақида жуда кўп ёзишяпти. Ярим йил олдин каталонияликларнинг қарзи 1,3 миллиард еврога етган эди. Германияда бўлганида уларни банкрот, деб эълон қилишарди.

Бўйнингизда 1,3 миллиард евролик қарз билан банкротлик эшик қоқиб турган бир паллада сизлар “Бавария” ҳужумчиси Левандовскига кўп миллионли таклиф беряпсизлар. Сиз журналистлар улардан “Ҳақиқатан ҳам, Левандовскини олиш имкониятингизборми?” деб сўраб кўришингиз керак.

Мен “Бавария”да Левандовскининг амалдаги шартномаси тугамагунича уни қўйиб юборишга тайёр бирорта одамни билмайман.

Агар Роберт Германияда қолса, яна бир йил ҳозиргидек зўр ўйнашда давом этаверади. Балки келаси қишда, жамоада икки-уч йил қолишга рухсат сўрар, - деди Ули Хённес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!