
"Эйндховен бокс кубоги". Асадхўжа Мўйдинхўжаев мусобақани ғалаба билан бошлади
Хабарингиз бор, 6-9 июнь кунлари Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида "Эйндховен бокс кубоги" мусобақаси ўтказилади.
Ҳозиргина якунланган жангда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалаба қозонди. Боксчимиз -70 кг вазнда украиналик Иванюк Евгенийни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир юртдошимиз Абдумалик Халоков ва мезбонлар вакили Геронимо Хартманс тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар