Фабио Каннаваро: "Колумбия ва Португалия каби жамоалар юқори даражадаги ўйин намойиш этишади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

— Хайрли кеч барчангизга. Бу биз учун илк Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади, барча футболчиларимиз эртанги ўйинга тайёр.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ўз юришини Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. “Оқ бўрилар” бош мураббийи Фабио Каннаваро ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

— Ҳусанов албатта муҳим ҳимоячиларимиздан бири, у ҳали янада юқори даражага чиқиш имкониятига эга. У ҳозир ҳам юқори даражадаги ўйинларни намойиш этиб келмоқда.

— Менимча, биз бу ерга энг яхши фазилатларимизни, ўзбекларнинг менталитетини намойиш қилиш учун келганмиз. Жамоа билан ишлаётганимда ўз тажрибамни улашишга ҳаракат қилдим. Чунки мен ҳам бир вақтлар илк бор Жаҳон чемпионатида дебют қилганман ва тажрибаларимни етказиб боряпман.

— Колумбия ва Португалия каби жамоалар юқори даражадаги ўйин намойиш этишади. Уларнинг таркибида кучли футболчилар бор. Уларга қарши ўйинда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз. Бироқ Колумбияда фақат Хамес эмас, балки кўплаб юқори даражадаги футболчилар бор.

— Колумбияни таҳлил қилдик, улар охиригача курашади. Биз ҳам ўз имкониятларимизни намойиш этиб майдонга тушамиз.

— Биз бу стадионга аввал ҳам келганмиз, бу ерда Марадона энг ёрқин голларини урган. Биз ҳам ушбу тарихий стадионда илк ўйинимизни ўтказаётганимиздан хурсандмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!