Фабио Капелло: "Галактикослар" яна “Реал”га қайтди

Италиялик машҳур мутахассис ва “Реал” Мадрид клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло “қироллик клуби”нинг жорий ёзги трансферлар даврида амалга оширган харидлари ҳақида гапирди.

“Галактикослар яна “Реал”га қайтди. Улардан бири – Азар. Мен улар қайси футболчилар билан шартнома имзолаганини биламан ва улар жамоага ёрдам беради деб ўйлайман. “Реал”га ғалабага чанқоқ янги футболчилар керак эди”, - дейди Капелло.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ёзги трансферлар даврида Эден Азар, Лука Йович, Ферлан Менди, Эдер Милитао ва Родриго каби футболчилар билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Капелло 1996-1997 ҳамда 2006-2007 йилларда "Реал"ни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!