Фабрегас барибир
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ўз келажак фаолияти борасида бир қарорга келди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчи “аристократлар” сафидан қишда кетишга тайёр. Агарда унинг ушбу режаси амалга ошмаган тақдирда ҳам мавсум якунлангач у истаган жамоасига кетиши мумкин. Чунки, унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси айнан 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. У ҳозирча бор йўғи 2та ўйинда иштирок этди ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегасга Италиянинг “Милан” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Минбар

Барча блоглар