Фабрегас фаолиятини бошқа қитъада давом эттириши мумкин

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас фаолиятини "Ботафого" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 35 ёшли испаниялик футболчи аллақачон Бразилия клуби билан музокаралар ўтказишга ҳам улгурган. Айтиш керакки, Фабрегаснинг “Монако” билан амалдаги шартномаси июнь ойи сўнггида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади. Шу сабабли у янги клубига текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Сеск Фабрегас ўтган мавсум "Монако" сафида бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!