Фабрегас: Иньеста яна 20 йил футбол ўйнаши мумкин
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас терма жамоадаги шериги, “Барселона” сардори Андрес Иньеста ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Иньеста ҳамон ўзининг юқори ўйин савиясини сақлаб келмоқда. Бу борада унинг ёши ҳеч қандан аҳамият касб этмайди. Ўйлайманки у яна 20 йил бемалол ўз иқтидори ва маҳоратини кўрсата олади. Жисмоний ҳолат катта аҳамиятга эга эмас, бу спорт заковати ёрдамида қопланиши мумкин”, - дейди Фабрегас.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида айнан “Барселона”га қарши баҳс олиб боради.