Фабрегас мавсум охиригача
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ўзига жорий мавсум етарли ўйин амалиёти берилмаётганига қарамай қишки трансферлар даврида жамоадан кетмоқчи эмаслиги айтди.

“Айни дамда мен “Челси” футболчиси ҳисобланаман ва бундан хурсандман. Бироқ, ҳар бир футболчи кўпроқ ўйнашни хоҳлайди. Агар “Челси” мен билан шартномани узайтирмаса, мен январда бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказишимга тўғри келади. Кўплаб жамоаларни қизиқтираётганимга ишонаман. Аммо, бу мавсумни “Челси”да якунлашим аниқ”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, 31 ёшли Фабрегас жорий мавсум “Челси” да жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.