Фабрегас Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини айтиб қўйди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг яқин дўстларидан ҳисобланган Сеск Фабрегас аргентиналик юлдузнинг келажакдаги режаларини ошкор қилиб қўйди.
Айни пайтда Лионель Месси мавсум охирида шартномаси якунлангач, фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги жуда кенг муҳокама қилинмоқда. ПСЖ раҳбарияти аргентиналик юлдуз билан янги келишув бўйича музокара бошлашга тайёрланмоқда.
Месси бориши мумкин бўлганлар орасида “Барселона” бор. Шунингдек, Лео АҚШга йўл олиши мумкин.
Сеск Фабрегаснинг гаплари бу масала муҳокамасини янада жонлантирди.
- Бунинг имконми бор ёки йўқлигини аниқ билмайман. Агар “Барса” эшикларини очса, бу трансфер учун яна бир вариант бўлади. Бу тарихнинг чиройли ва бахтли якунига айланади, - деди Сеск Фабрегас.
Фикрлар