Фабрицио Романо: Менди "Ал-Аҳли"га ўтишга яқин турибди

"Челси"дан Саудия Арабистонига йўл олаётган яна бир футболчи Эдуард Менди "Ал-Аҳли"га ўтишга яқин турибди. Томонлар бу трансфер борасида келишувга эришди, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Дарвозабон ва "Ал-Аҳли" олдинроқ 3 йиллик шартнома бўйича келишиб олганди. У янги жамоасида 2026 йилгача тўп тепиши мумкин.

Миш-мишларга кўра, Мендидан ташқари Кепа ҳам бу ёзда клубни тарк этиши мумкин. Сабаби, Почеттино янги посбон сотиб олишни истамоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!