Фабрицио Романо муаммонинг асл сабаби ва Роналдунинг келажагини очиқлади

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг YouTube каналида Криштиану Роналдунинг “Ан-Наср” ўйинларини бойкот қилиши ва унинг келажаги билан боғлиқ вазиятни батафсил тушунтириб берди.

- Бир нарсани аниқлаб олишга рухсат беринг. Муаммо Криштиану Роналду билан “Ан-Наср” клуби ўртасида эмас. Криштианунинг бош мураббий, жамоадошлар, мухлислар ва клуб раҳбарияти билан муносабатлари жуда яхши. Клуб раҳбарияти муҳим ишларни амалга оширяпти ва Криштиану клубда ишлаётган инсонлардан жуда мамнун.

Аммо PIF — Саудия Про-лигасидаги бир нечта клубларни назорат қилувчи жамғарма бор. У инвестициялар, бюджетлар ва бошқа барча масалалар бўйича қарор қабул қилади. Криштиану айнан шу жамғарманинг бир нечта клубга нисбатан юритган сиёсати ва юқори даражадаги умумий стратегиясидан норози.

Гап клуб раҳбарияти, ходимлар, мураббий, жамоадошлар, менежер ёки техник штаб ҳақида эмас — буни аниқ таъкидлаб ўтиш муҳим.

Шунинг учун Криштиану “Ан-Наср” билан муносабатларни узяпти, деб айтиб бўлмайди.  У фақатгина Саудия Про-лигасида клубларнинг юқори даражада қандай бошқарилаётганидан, айниқса айрим клублар ва бу билан шуғулланаётган одамлардан норози, - деди инсайдер.

Роналду аллақачон чемпионатдаги икки ўйинни ўтказиб юборган. Миш-мишларга кўра, у учинчи учрашувни ҳам бойкот қилишни режалаштирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!