Фабрицио Романо: "Рафинья "Барселона"да қолиш учун ҳамма нарса қилади"

Машҳур журналист Фабрицио Романо бразилиялик вингер Рафинья Диаснинг "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ, "Diario Sport" нашри испан клуби Рафиньянинг ўйинидан кўнгли тўлмагани ва футболчини сотиш ҳақида ўйлаётганини хабар берганди.

"Ўйлайманки, Рафинья "Барселона"да қолиш учун қўлидан келган барча ишни қилади, у ўтган ёзда жамоага ўтишни хоҳлаган ва ҳали ҳам фикрини ўзгартирмаган. Унинг режаси охиригача курашиш", - дейди Романо.

26 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Барселона" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. "Transfermarkt" портали бразилиялик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!