Факт! Аргентина ярим финалга чиққан учрашувларида умуман ютқазмайди

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 1/2 финалида Хорватияни мағлуб этди (3:0). "Альбиселесте" 6 марта турнир финалига йўл олди. Ушбу кўрсаткич ЖЧ тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.

Рекорд Германия терма жамоасига тегишли. Бундестим жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ва сўнгги босқичига жами 8 марта чиқишни уддалаган бўлса, уларнинг тўрттасида бош совринни қўлга киритган. 

Аргентиналиклар эса икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланишади. Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, жанубий америкаликлар ярим финалга чиққан мундиалларида умуман мағлубиятга учрамаган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 финалида Аргентина Франция – Марокаш учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Uzakov Anvar
14/12/2022 12:08
""Альбиселесте" 6 марта турнир финалига йўл олди. Ушбу кўрсаткич ЖЧ тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади"
Худди Бразилия каби, лекин Бразилия 5 та чемпионлик ва 2 та кумуш медалига эга, 1950 йил финал ўтказилмаганлиги боис...