ФАКТ! "Динамо"ни 8 ўйиндан бери енгадиган жамоа топилмаяпти

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси жорий мавсум Про-лигада етакчилар қаторида бормоқда. Клуб сўнгги ўйинларда ажойиб натижалар қайд этяпти. 

Жумладан, "арслонлар" нақ 8 баҳсдан бери мағлубият нималигини билмаяпти. Жамоа охирги марта ўтган йили Суперлига доирасида "Насаф"га имкониятни бой берганди - 0:1.

Шундан сўнг Суперлигадаги икки, Про-лигадаги беш ва Ўзбекистон кубогидаги бир учрашувда Абрамов шогирдлари мағлубиятга учрамади. Жамоа 7 ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этди. Ягона дуранг Тошкентда "Локомотив"га қарши (1:1) Про-лига ўйинида қўлга киритилган.

 

Шоҳрух Зоиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!