Факт! "Металлург" 6 йилдан бери “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаяпти (превью)
Душанба, 4 июль куни Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан қолдириган баҳс бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Бекободда “Металлуг” меҳмони бўлади.
Мазкур жамоалар чемпионатлар доирасида 50 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 42 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар муроса йўлини танлаган. “Пахтакор” 133 гол уриб, ўз дарвозасидан 37 тўп олиб чиққан.
Бекобод жамоасининг ўзаро ўйинлардаги сўнгги ғалабаси 2016 йилги мавсумда кузатилиб, ўз майдонида 2:0 ҳисобида ютуққа эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0, "Пахтакор" фойдасига. 2003 ва 2006 йилларда "шерлар" рақибни шундай ҳисобда мағлубиятга учратган. Йирик ғалабаларимиз сони жами 17тани ташкил қилади. Бекободда ўтган учрашувларнинг 19 учрашувда "шерлар" ғалаба қозонган, икки беллашув дуранг билан тугаган бўлса, 4та тўқнашувда "Металлург" устун келган. Меҳмондаги ўйинларда 56 гол урилиб, 19 тўп ўтказиб юборилган. Сафардаги охирги 6та ўйинда пойтахтликлар зафар қучган.
"Металлург" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 4 июль, душанба куни "Металлург" стадионида соат 19:00да бошланади.
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Фикрлар