ФАКТ!

"Андижон" - "Металлург" учрашуви олдидан меҳмонлар матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

“Андижон” жамоаси билан бекободликлар миллий чемпионат доирасида 36 бор тўқнаш келган. Учрашувларнинг 14 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса, 10 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 12 та ўйин эса водийликларнинг ғалабаси билан якунланган. “Металлург” рақиблари дарвозасига 60 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 54 гол ўтказиб юборган.

“Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2015 йилги чемпионатда кузатилган, ўшанда бекободликлар “Андижон”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдирган. "Бургутлар"нинг йирик ғалабаси 4:1 кўринишини олган.

Жамоаларнинг Андижондаги учрашувларида 10 бора мезбонларнинг қўли баланд келган. Фақат бир сафар “Металлург” водийдан 3 очко билан қайтган. 7 баҳсда эса томонларнинг кучлари тенг келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 30:15, андижонликлар фойдасига.

16.06.2019 “Андижон” – “Металлург” – 1:1
22.10.2016 “Андижон” – “Металлург” – 0:0
16.10.2015 “Андижон” – “Металлург” – 1:0
17.10.2014 “Андижон” – “Металлург” – 2:2
21.11.2012 “Андижон” – “Металлург” – 3:3
16.04.2011 “Андижон” – “Металлург” – 0:1
17.04.2010 “Андижон” – “Металлург” – 2:1
16.10.2009 “Андижон” – “Металлург” – 2:2
01.03.2008 “Андижон” – “Металлург” – 2:0
11.11.2007 “Андижон” – “Металлург” – 2:2
12.03.2006 “Андижон” – “Металлург” – 0:0
25.04.2004 “Андижон” – “Металлург” – 3:0
19.04.2003 “Андижон” – “Металлург” – 2:0
14.09.2002 “Андижон” – “Металлург” – 2:1
11.08.2001 “Андижон” – “Металлург” – 1:0
17.08.2000 “Андижон” – “Металлург” – 3:0
01.08.1999 “Андижон” – “Металлург” – 2:1
08.06.1998 “Андижон” – “Металлург” – 2:1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
19/06/2020 18:43
Ман Навбахор мухлисиман кушни Андижон жамоасига ушбу уйинда омад тилаб коламан. Факкат галаба козонишини тилайман металлург билан боладигон уйинда