ФАКТ! "Металлург"нинг водий клубларига қарши статистикаси аянчли

Бугун Суперлиганинг 7-тури якунига етади. Кун доирасида икки ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Дастлаб 17:00 да "Андижон" "Металлург"га қарши саф тортса, 19:00 да "Насаф" "Олимпик" билан куч синашади. Биз сизга биринчи учрашув борасида қизиқ фактни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

"Металлург" клуби жорий мавсум водий жамоаларига қарши жуда аянчли статистика қайд этмоқда. Бекободликлар илк икки турда "Нефтчи" ва "Навбаҳор"га бир хил 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

Бугун Бекобод клубида бу статистикасини яхшилаш имкони мавжуд.

 

Шоҳрух Зоиров.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!