ФАКТ! “Насаф” Қаршида “Бухоро”га умуман ютқазмаган
“Насаф” Суперлига 20-турида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Ушбу беллашувдан аввал “Насаф” клуби матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 43 бор куч синашишган. Натижалар қаршиликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда “Насаф”, 11 ўйинда эса “Бухоро” ғалабага эришган. 9 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 73:41 га тенг. Устунлик “аждарлар” тарафида. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Бухоро” 6:0, “Бухоро” – “Насаф” 5:1.
"Насаф" сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 4 май куни Бухорода ўтказган. Бу учрашув 0:1 ҳисобида якунланган.
Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид
Жамоалар шу пайтгача Қаршида 21 бор куч синашишган. 16 беллашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. 5 учрашувда дуранг қайд этилган. Дарвозаларга жами 54 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 44:10.
Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.
09.03.2018 Насаф – Бухоро 3:1
09.03.2017 Насаф – Бухоро 2:1
09.09.2016 Насаф – Бухоро 3:0
22.08.2015 Насаф – Бухоро 0:0
29.03.2014 Насаф – Бухоро 3:0
Фикрлар
Nasaf tuplar nisbatiga etibor beradi va kamida 2.3 talar uradi