ФАКТ: “Пахтакор” 2003 йилдан бери Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти

Эртага, 27 сентябрь куни “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши майдонга тушади. Қўқонликлар матбуот хизмати ушбу қарама-қаршилик ҳақидаги айрим маълумотларни тақдим қилди.

Кубокдаги баҳслар

Кубок баҳслари доирасида ушбу жамоалар икки марта тўқнаш келишган. Аниқроғи, 2014 йилги Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида “Қўқон-1912” жамоаси “Пахтакор”га қарши майдонга тушган. Ўшанда қўқонликлар биринчи лига (ҳозирги Про-лига)да иштирок этишларига қарамай, номдор рақибга етарлича қаршилик кўрсатишган. Қўқонда бўлиб ўтган биринчи учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилгани фикримизга исбот бўла олади. Тошкентдаги ўйинда эса мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Қўқондаги ўйинлар

Ушбу жамоалар чемпионат ва кубок баҳсларини ҳисоблаганда Қўқонда ўзаро 14 та учрашув ўтказишган. Ўйинларнинг 4 тасида қўқонликлар ғалаба қозонишган.  “Пахтакор” эса Қўқонда 3 марта зафар қучган. Етти баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Яна бир қизиқ маълумот, ушбу жамоаларнинг “Марказий” стадиондаги сўнгги бешта учрашувида кучлар тенг келган.

Факт: “Пахтакор” 2003 йилдан бери Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти

Бошланиш вақти

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви 27 сентябрь куни “Марказий” стадионда соат 18:30да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдул
26/09/2018 09:38
Худо хохласа эртага галаба биз томонда булади Пахтакор чемптон