Факт! "Пахтакор" "Металлург"га 5 йилдан бери мағлуб бўлмаяпти
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган баҳсни амалдаги чемпион "Пахтакор" "Металлург" майдонида ўтказади. Мазкур беллашув олдидан "шерлар" матбуот хизмати ўйинга доир статистикаларни тақдим этди:
"Чемпионатлар доирасида клублар 49 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 41 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 130 гол уриб, ўз дарвозасидан 37 тўп олиб чиққан. "Металлург"ни айни пайтда Жасур Абдураимов бошқармоқда. Ушбу мутахассис охирги бир неча йилда жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритганди.
Бекобод жамоасининг ўзаро ўйинлардаги сўнгги ғалабаси 2016 йилги мавсумда кузатилиб, ўз майдонида 2:0 ҳисобида ютуққа эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "Шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдиришган. Йирик ғалабаларимиз сони жами 16тани ташкил қилади.
Бекободда ўтган учрашувларнинг 18тасида "Шерлар" ғалаба қозонган, икки беллашув дуранг билан тугаган бўлса, 4та тўқнашувда "Металлург" устун келган. Меҳмондаги ўйинларда 53 гол урилиб, 19 тўп ўтказиб юборилган. Сафардаги охирги 5та ўйинда жамоамиз зафар қучган.
Беллашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ".
"Пахтакор" матбуот хизмати
Фикрлар