Факт! "Пахтакор" уч йилдан буён Наманганда мағлуб бўлмаяпти

Суперлига 5-тури доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг  “Пахтакор” клубини қабул қилади.

Суперлига (олий лига)нинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар ҳозиргача 60 марта ўзаро рўбарў келган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик  пойтахтликлар тарафида.

Ўтказилган баҳсларнинг 37тасида  “шерлар” зафар қучган бўлса, 13та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонган, 10 та учрашувда дуранг қайд этилган. “Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 101 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 47 та тўп ўтказиб юборган.  Ўзаро ўйинларда “шерлар” 121, “лочинлар” эса 49 очкони қўлга киритган. 

Ушбу  жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 30 та баҳснинг 12 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, яна 12 тасида тошкентликлар зафар қучишган, 6 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

“Навбаҳор” ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” дарвозасига 28та гол уриб, ўз дарвозасидан 34та тўп ўтказиб юборган.

Сўнгги бор, тошкентликлар 2018 йилги мавсумда Наманганда мағлуб бўлган эди. Ўшанда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Игорь Голбаннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
06/04/2021 21:41
Тахминан 2:0 йоки 2:1 га Навбахор ютади ИншаАллоҳ . Ютсинам биз Мухлислар учунам наманган шарафи учунам !!!
Abbos Axmedov
06/04/2021 21:39
ИншаАллоҳ бу сафар Аниқ мағлуб бўлди ва биз мухлислар хурсандчилик билан нишонлаймиз. Афсус биз россиядамизда лекин ўйинни жонли эфирда Худдо хохласа кузатиб борамиз