Факт! "Қўқон-1912" бирор марта "Локомотив"ни мағлуб этмаган

Қўқон клуби матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 9 марта тўқнаш келишган. “Локомотив” ўйинларнинг 5 тасида зафар қучган, 4 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 19-8, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 19 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 4 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказилган барча учрашувлари:

09.07.2018 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:2
17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1
30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3
16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

Ҳакамлар

Ўзбекистон Лига кубоги 2-тур беллашувларида ишлайдиган расмийлар рўйхати маълум бўлди. Унга кўра, Қўқондаги беллашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Лига кубоги. “С” гуруҳи

2-тур. 3 июль, чоршанба

“ҚЎҚОН-1912” — “ЛОКОМОТИВ”

Ҳакамлар: З. Қодиров, О. Жумаев, Р. Самандаров

Назоратчи: А. Тамбовцев

Комиссар: Э. Бахтиёров

Бошланиш вақтлари

"Қўқон-1912" – “Локомотив” учрашуви, бугун Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!