ФАКТ! "Сўғдиёна" Суперлигадаги сўнгги 11 ўйинида бирорта ғалаба қайд эта олмади (фото)

Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми ҳам якунига етди. Шиддатли кечган мусобақа охирида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби чемпионликни қўлга киритди.

Биз сизга якунланган чемпионат статистикаларини тақдим этишни давом эттирамиз.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси иккинчи даврада жуда кўп очко йўқотди. "Бўрилар" Суперлиганинг сўнгги 11 баҳсида 4 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган. 

Клуб охирги марта 15-тур доирасида Самарқандда "Динамо"ни мағлуб этганди - 2:1. Шундан сўнг жиззахликлар ғалаба нималигини унутиб қўйди.

Маълумот ўрнида, 6 ноябрь куни "Сўғдиёна" бош мураббий Улуғбек Бақоевни истеъфога чиқарганди.

сўғд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!