ФАКТ! "Сурхон" "Насаф"га қарши ўзаро 19 ўйиндан фақатгина биттасида ғалаба қозонган холос

«Насаф» Суперлиганинг 16-турида Термизнинг «Сурхон» жамоасини қабул қилади. Воҳа дербиси 21 сентябрь куни Қарши «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 19 бор куч синашган. Дерби натижаларига кўра, «аждарлар» яққол устунлигини кўриш мумкин. Бўлиб ўтган 15 учрашувда қаршиликлар, 1 ўйинда эса термизликлар зафар қучишган. 3 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 47:15 га тенг. Устунлик "Насаф" тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Сурхон» 5:0, «Сурхон» – «Насаф» 3:1.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 13 март куни Термизда ўтказган. Бу учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

13.03.2020 Сурхон — Насаф 1:2

27.07.2019 Сурхон — Насаф 1:3

29.06.2019 Насаф — Сурхон 2:0

23.10.2004 Сурхон — Насаф 0:5

10.04.2004 Насаф — Сурхон 4:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!