Фалькао фаолиятини Бекхэмнинг клубида якунламоқчи

"Галатасарай" клуби форварди Радамель Фалькао фаолиятидаги сўнгги клуби ҳақида гапирди:

"Мени "Галатасарай" билан яна 2 йиллик шартномам бор. Бироқ кўплаб ватандошларим ҳаракат қиладиган клубда фаолиятимни якунлашни истайман. "Интер" Майамида мен тажрибамни бўлишишим мумкин бўлган ёш футболчилар етарли. Шундай бўлса-да, келажагим ҳақида ўйлаганимда ўзимни мураббий сифатида кўрмайман. Менга кўпроқ спорт директори ёки агент бўлиш қулайроқ бўларди".

Колумбиялик ҳужумчи 2019 йил сентябрь ойидан бери туркияликлар сафида ҳаракат қилади. Фалькао бу вақт оралиғида 16 та ўйин ўтказиб, 10 бор рақиблар постига йўл топа олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!