Фантастика! Бернарду Силва Ҳусанов ҳақида яна нималар деди?

TIGGO 2 PRO

Бугунги кунда ўзбек футболининг асосий қаҳрамони Абдуқодир Ҳусанов бўлиб турибди. Қишки трансферлар вақтида “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган легионеримиз Англия футболига тобора чуқурроқ мослашиб бормоқда.

Тўғрисини айтганди, ёш ҳимоячининг жаҳон футболидаги энг мураккаб лигага жуда тез ўрнашиб олиши кўпчилигимиз учун сюрприз бўлди.

Шунга қарамай, Ҳусановнинг “Ньюкасл”, “Тоттенхэм”, “Реал”, “Ливерпуль” каби қудратли клубларнинг Александер Исаак, Бруно Гимарайнш, Энтони Гордон, Сон Хён Мин, Жеймс Мэддисон, Винисиус Жуниор, Муҳаммад Салоҳ, Доминик Собослаи каби юлдузларига қарши кўрсатган ўйинини аксарият мутахассислар юқори баҳоламоқда.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва жамоанинг машҳур юлдузлари ўзбек футболчиси клуб фаолиятида тобора муҳим фигурага айланиб бораётганини алоҳида эътироф этмоқда.

“Шаҳарликлар”нинг португалиялик юлдузи Бернарду Силва ҳам Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдириб, унинг иқтидорини жуда юқори баҳолади.

- Инглиз тилида яхши гаплаша олмайдиган ва озгина тушунадиган Абдуқодирга Англияда омон бўлмаслиги аниқ эди.

Келганидан кейин бир ҳафта ҳам шуғулланмай туриб, “Челси”га қарши муҳим учрашувда майдонга тушишига тўғри келди. Ўшанда таркибимизда ўйинчи кам эди, жамоа ҳозиргидек барқарор бўлмаган, шу боис Ҳусановга осон бўлгани йўқ. Бунинг оқибатида дастлабки ҳаракатларида хатога йўл қўйди.

Мен ҳам у қандай босимга дуч келганини ўзимча ҳис қилиб кўрдим.

Ҳусанов катта тажрибага эга бўлган буюк ўйинчиларда ҳам шундай ҳолатлар юз берганини тушуниши керак. Энг асосийси, бунақа кўнгилсизликларга эътибор қаратмаган маъқул.

Ҳусанов фанастик талантга эга футболчи. Дебютдаги камчиликларни унутиб, ўйинга киришиб кетди. Кундан кунга унинг иқтидори очилиб бораётгани кўриш биз учун ҳам ёқимли, - деди Бернарду Силва.

30 ёшли Бернарду Силванинг ўзи “Бенфика” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳам фаолияти давомида Франция чемпионати мактабида тобланган. Бир неча позицияда ўйнай оладиган ҳужумкор футболчи “Монако” сафида тўп тепган.

“Манчестер Сити” Силвани 2017 йили 50 миллион еврога трансфер қилган эди. Бернарду шу кунга қадар “шаҳарликлар” сафида 392 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 69 тадан гол ва ассист ёздириб қўйган.

Португалиялик юлдузнинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши белгиланган.

Гвардиола Ҳусановга оғир вазифа юклади

Биринчи хавфли ҳужумни яратган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовнинг қадрига етишмади!

Гол ва ассист: Легионеримиз ўйин қаҳрамони бўлди!

Премьер-лигага яна бир ўзбек легионери келади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!