Фарғона дербисидаги тартибсизлик бўйича расмий баёнот берилди
Хабарингиз бор, бугун Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Про-лиганинг икки пешқадами - "Нефтчи" ва "Турон" учрашувидан кейин майдонда катта тартибсизлик келиб чиқди. Натижада, футболчилар ва мухлислар томонидан ўйинни бошқариб борган ҳакамлар аёвсиз калтакланди.
Фарғона вилояти ИИБ томонидан берилган сўнгги маълумотларга кўра, ушбу воқеа тафсилотлари ҳозирда тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда. Ушбу тартибсизликда иштирок этганлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Интернетдаги телеграм ижтимоий тармоқларида тарқалган “Ҳозиргина Фарғонада якунига етган, суперлигага йўлланма берувчи "Нефтчи" (Фарғона) 0-1 "Турон" (Яйпан) ўйинидан кейин учрашув ҳакамлари шундай тарзда майдонни тарк этишди” сарлавҳали видеолавҳада кўрсатилган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.
Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.
Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига қонуний баҳо берилади”, - дейилади ИИБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйинда “Турон” “Нефтчи” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Суперлига йўлланмасини нақд қилди.
Фикрлар