Фарғона вилояти ҳокими "Қўқон-1912" жамоаси билан учрашди

CHERY AUTO

Фарғона вилояти ҳокими "Қўқон-1912" жамоаси  билан учрашди.

Tecno

"Кеча "Қўқон-1912" жамоасига қарашли марказий стадионига  Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассотсацияси президенти Ҳайрулло Бозоров, вилоятнинг мансабдор шахслари , Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва вилоят федерацияси маъсул ҳодимлари ташриф буюрдилар.

Вилоятимиз ҳокими жамоамиз мураббийлари ва футболчилари билан учрашдилар. Учрашув давомида Ҳайрулло Ҳайитбаевич "Қўқон-1912" жамоасининг сўнгги турлардаги кўрсатаётган ўйинидан мамнун эканликларини, айниқса, "Пахтакор" жамоаси билан сўнгги турдаги дуранг натижаси нафақат Қўқон шаҳри футбол мухлислари, балки Фарғона вилояти футбол ихлосмандлари ҳам хурсанд бўлаётганини таъкидлаб, жамоамиз аъзоларига ушбу натижалар учун миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, жамоамизнинг кейинги ўйинларига ҳам омад тиладилар.

Шунингдек, вилоятимиз ҳокими келаси йил учун режа ишлаб чиқиш кераклиги бўйича "Қўқон-1912" жамоаси раҳбариятига топшириқ бердилар. Кейинги мавсумда жамоамизга совриндорлар қаторидан жой олиш вазифаси ҳам қўйилди. Вазифа йўлида Хайрулло Бозоров максимал кўмак беришларини ҳам таъкидлаб ўтдилар. 

Шу қатори, "Қўқон-1912" жамоасига кўрсатилаётган кўмак учун вилоятимиз ҳокимига жамоамиз  номидан "Қўқон-1912" жамоаси раҳбари Акрамжон Мамадалиев ўз миннатдорликларини билдирдилар. 

Шунингдек бош мураббийимиз Баҳромжон Ҳайдаров ва жамоамиз сардори Иқболжон Маликжоновлар ҳам вилоят раҳбарига ўз миннатдорчиликларини  билдириб, олдимизда турган сўнгги иккита баҳсда ҳам максимал натижа кўрсатиб, вилоятимиз ва шаҳримиз мухлисларини хурсанд қилишга ваъда беришди. 

Учрашув якунида жамоамиз аъзолари якунланаётган мавсумни юқори нотада якунлаб, келаси мавсумга пуҳта  тайёргарлик кўришларини ҳам таъкидлаб ўтишди.

Учрашувдан сўнг жамоа аъзолари бир дастурҳон атрофида жам бўлишди", - дея хабар берди қўқонликлар матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию