Фарҳод Абдуллаев Таиландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди

ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра, бунга қадар улар Қатарда ФИФА инструкторлари учун семинар олиб боришганди. VAR тизимини ишга туширишда техник имкониятлардан ташқари, ҳакамларни ушбу тизим бўйича ишлашга ўргатиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

IFAB техник директори Дэвид Эллери семинар давомида VAR тизимини ишга туширишнинг 5та босқичи ҳақида маълумот бериб ўтди. VAR тизими бўйича ишлайдиган ҳакамларни лицензиялаш жараёни 9 ой давом этиб, барча ҳаракатлар ФИФА инструкторини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ФИФА инструктори сифатида семинар қатнашчилари билан амалий ва назарий машғулотлар олиб борди. Машғулотлар VAR тизими ҳаками ва ҳакам ёрдамчилари билан майдонда футболчилар иштирокида ҳамда хонада VAR тренажёрларида амалга оширилди.

VAR тизимини амалда қўллаш бўйича келгуси семинар март ойи охирида Қатарда бўлиб ўтади. Унда Фарҳод Абдуллаев билан биргаликда Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Майк Вандеррост (Голландия) ҳакамларга таълим беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!